Бугун Самарқанд давлат университети санъатшунослик кафедраси катта ўқитувчиси Асқарали Одиловнинг туғилган куни.

    Асқарали Одилов 1960-йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 63 ёшни қарши олган олим 33 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши