Самарқанд давлат университети зоология кафедраси ўқитувчиси Муҳаммадтўйчи Раҳимов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёш олимларни етакчи хорижий университетлар ва илмий ташкилотларга стажировкаларга юбориш” танловида ғолибликни қўлга киритди.

    Муҳаммадтўйчи Раҳимов ушбу грант дастури асосида Сербиянинг Нови Сад университетида илмий тадқиқотларини давом эттириш имкониятига эга бўлди.       

    

Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.