Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедраси ўқитувчиси Холбек Давронов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёш олимларни етакчи хорижий университетлар ва илмий ташкилотларга стажировкаларга юбориш” танловида ғолибликни қўлга киритди.

    Холбек Давронов ушбу грант дастури асосида Туркиянинг Анқара университетида илмий тадқиқотларини давом эттириш имкониятига эга бўлди.

         

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.