Бугун Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси доценти Баҳриддин Раҳматовнинг туғилган куни.

    Баҳриддин Раҳматов 1955 йил Хатирчи туманида туғилган. 68 ёшни қарши олган олим 46 йилдан буён бир қатор ташкилотларда ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши