Самарқанд давлат университети Фахрийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумда иштирок этиш масалаларини муҳокама қилинди.
Шунингдек, Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган “Миллат учун ҳаёт-мамот масласи” мақоласига муносабат билдирилди.
Тадбир давомида Фахрийлар Кенгаши ҳайъати томонидан тайёрланган “Дорилфунун фидойилари” нинг 4-китобини нашрга тавсия этиш масалалари кўрилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.