Сенат раиси Самарқанд давлат университети Ургут филиали ёшлари билан учрашди
- Бир неча йил олдин Ургут туманига келгандим, - дейди Танзила Норбоева. - Йўллар жуда абгор эди. Бугун йўллар равон, маҳаллалар обод бўлибди. Туманда катта ишлаб чиқариш корхоналарининг барпо этилгани ҳам халқнинг фаровон турмуш тарзидан дарак.
СамДУнинг Ургут филиалининг очилишига сабаб ота-оналар қизларини узоққа ўқишга юбормас экан, шунинг учун салоҳият тушиб кетган экан. Қизларимиз фарзандларини билим билан тарбиялаш керак. Ушбу олийгоҳдан етук мутахассислар чиқишига ишонаман.
Сенат раиси олий таълим муассасаси талабаларига референдум, қонунчиликда ёшларга берилаётган имкониятлар, гендер масаласи ҳақида гапирди.
Учрашувда талаба-ёшлар фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.
Шунингдек, Танзила Норбоева тумандаги "Пульсе Медикал" МЧЖга қарашли тиббий хизмат марказида ҳам бўлди.
Мазкур 80 ўринли тиббиёт маркази 2 миллион доллар эвазига тадбиркор томонидан қурилиб, жорий йилнинг биринчи чорагида фаолият бошлаган. Унда УЗИ, акушер-генеколог, лор, неврохирургия, уролог, копютер томографияси, жарроҳлик каби бўлимлар мавжуд.
Замонавий жиҳозланган тиббиёт марказида беморлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.