Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари Абиджон Тиллаев ҳамда Бурон Нурмихамедовнинг туғилган куни.

    Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси доценти Абиджон Тиллаев 1956 йилда таваллуд топган. 67 ёшни қарши олган олим кўп йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси доценти, техника фанлари номзоди Бурон Нурмихамедов 1962 йилда таваллуд топган. 61 ёшни қарши олган олим кўп йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши