Бугун Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Алишер Ғаффоровнинг туғилган куни.

    Филология фанлари номзоди  Алишер Ғаффоров 1960 йил Нуробод туманида таваллуд топган. 63 ёшни қарши олган олим 36 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши