Тадбирда математика факультетнинг 1993 йилги битирувчилари, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

    Академик Саидаҳмад Лақаев, профессорлар Ақназар Ҳасанов, Толиб Абсаломов, Муҳиддин Мўминовлар сўзга чиқиб, битирувчилар ҳақида ўзининг ширин хотиралари ва илиқ фикрларини билдирди.

    Шунингдек, битирувчилар талабаларга ўзининг босиб ўтган йўллари, ҳаёт тажрибаси ҳақида сўзлаб, устозларига самимий миннатдорлигини изҳор қилишди.

    Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда СамДУ битирувчиси, ЎзРФА Математика институти директор ўринбосари, профессор Ўткир Розиқов СамДУ даги ўзгаришларга юқори баҳо берди.

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.