Самарқанд давлат университетига Малайзиянинг ИНТИ халқаро университети профессори Лаи Йин Линг ташриф буюрди. Хорижлик олим билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашув ўтказди. 

    Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. 

    Мулоқот давомида Лаи Йин Линг   Малайзиянинг ИНТИ халқаро университети ва унинг фаолияти тўғрисида тақдимот қилди. 

    Учрашувда томонлар ўртасида тадқиқотлар олиб бориш, илмий ишларни ҳамкорликда бажариш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича сўз юритилди. 

    Самарқанд давлат университети
    Ахборот хизмати.