Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ташаббуси билан СамДУ да энг яхши “Start-up” лойиҳалар танлови эълон қилинган эди.

    Ушбу танловда иштирок этган бир қатор иқтидорли талабаларни СамДУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ҳаким Хушвақтов тақдирлади.

    Ҳар бир йўналиш бўйича танлов ғолибларига университет ректорининг фахрий ёрлиғи ҳамда 1-ўрин учун – 5млн., 2-ўрин учун 3 млн., 3-ўрин учун 2 млн. миқдорда пул мукофотлари топширилди.

    ИТ соҳасидаги “Start-up” лойиҳалар йўналиши бўйича:

1-ўрин – “Thuma.uz” лойиҳаси учун математика факультети талабаси Отабек Эсанов;

2-ўрин “Смарт осма укол” лойиҳаси учун интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети талабаси Жаҳонгир Темиров;

3-ўрин “AutoHelp” лойиҳаси учун математика факультети талабаси Қувончбек Сайдуллаевлар тақдирланди.

    Фан, таълим, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги “Start-up” лойиҳалар йўналиши бўйича:

1-ўрин – “Robot-HP” лойиҳаси учун математика факультети Тоштемир Абдураҳмонов;

2-ўрин – “Эритма муҳитини экспрес аниқловчи pH-сенсорлар ишлаб чиқиш” лойиҳаси учун кимё факультети талабаси Камронбек Сафаров;

3-ўрин – “Қишлоқ хўжалигиучун Гербисидлар иҳлаб чиқариш мақсадида айрим 3д-металларнинг триазин ҳосилалари ва аминокислоталари билан аралаш лигадли комплекс бирикмалари синтези ва тадқиқоти” лойиҳаси учун кимё факультети талабаси Гулбека Маматовалар тақдирланди.

    Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, биотехнология соҳасидаги стартуп лойиҳалар йўналиши бўйича:

1-ўрин – “Самарқанд вилояти шароитида тикансиз маймунжон етиштириш технологиялари” лойиҳалари бўйича СамДУ 1-курс таянч докторанти Ноила Жумақулова;

2-ўрин – “Самарқанд вилояти шароитида Бамия етиштириш технологиясини жорий этиш” лойиҳаси учун биология факультети магистранти Мунира Ахадова;

3-ўрин – “Halocnemum strobilaceum (Pall) Bieb ўсимлиги эндофит бактериялари истиқболли штамлари асосида микроб препарати яратиш ва амалиётга жорий этиш” лойиҳаси бўйича биология факультети талабаси Дилноза Маҳамадиевалар тақдирланди.

    Шунингдек, Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган ОМОУС-23 халқаро математика олимпиадасида иштирок этиб, кумуш ва бронза медални қўлга киритган математика факультети магистранти Давлат Камолиддинов ҳамда талаба Бобмурод Абдураҳмоновлар тақдирланди.

    Қолаверса, ушбу талабаларни олимпиадага тайёрлаганлиги учун ўқитувчи Райҳонбек Эшбековга ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.

    Тадбир якунида СамДУ талабалари учун “Start-up” лойиҳалари танловини кенг тарғиб этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар кўриб чиқилди…

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.