Унда Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректорлари Аҳмаджон Солиев, Рустам Йўлдошев, Қабул комиссияси масъул котиби Мавлон Бобохонов, шунингдек, Ургут филиали мутасаддилари, институтлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Матбуот анжуманида Самарқанд давлат университетига 2023-2024 ўқув йили учун қабул квоталари, уларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти, янги ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида давлат гранти ўринлари сони ҳамда университетда ташкил этилган янги йўналишлар бўйича маълумот берилди. Жорий йилги қабулни юқори савияда ўтказиш ва абитуриентларнинг қабул жараёни  ҳақида керакли маълумотларни ўз вақтида, тезкор олишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Қабул комиссияси, Call ва маслаҳат марказлари фаолияти ҳақида тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга СамДУ магистратура мутахассислигига қабул ва хорижлик талабалар учун яратилган шароитлар бўйича батафсил ахборот берилди.

    Таъкидлаш жоизки, 2023-2024 ўқув йилида Самарқанд давлат университетида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига жами 37 йўналиш бўйича 1699 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 645 таси давлат гранти, 1054 таси эса тўлов-контрактни ташкил қилади. Мазкур ўқув йили учун магистратурага 45 мутахассислик йўналиши бўйича 524 та жой ажратилган. Уларнинг 428 таси давлат гранти асосида, 96 таси эса тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

    Самарқанд давлат университети
    Ахборот хизмати