Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида бугунги кунда таълим туризми учун қулай муҳит яратиш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Асосий мақсади чет тилини “иммерсион” усулда ўрганиш бўлган тил саёҳати талабалар орасида энг кенг тарқалган таълим туризми туридир.

    Таълим туризми туфайли талабалар янги билимларга эга бўладилар ва мавжудларини мустаҳкамлайдилар, дунёқарашларини ривожлантирадилар, дўстлар орттирадилар ва хорижда дам олиш имкониятига эга бўлади.Жорий ўқув йилининг март ойида Германиянинг турли олий ўқув юртларидан келган ўзбек ва немис талабаларининг рус тилида илмий, маърифий ва норасмий маданиятлараро мулоқотига кўмаклашиш мақсадида “тил, маданият ва тарих” халқаро Осиё мактаб-семинари таълим туризми форматида бўлиб ўтди.

    Семинар-мактаб иштирокчилари турли миллий тиллар ва маданиятлар вакиллари ўзаро ҳамкорлик қиладиган ноёб маданиятлараро ва тиллараро макон бўлган ўзбек тилшунослиги ва маданияти соҳасидаги дастурларни ўзлаштирдилар.

    Рус тилидаги дарсларда тил функцияларини кўриб чиқишда “тил, маданият ва тарих” мактаб-семинарининг тингловчиси, Германиянинг Дортмунд шаҳридаги Техника университети иқтисодиёт ва инглиз тили факультети талабаси Анжелина Яшина тилнинг интерлингвистик функцияси намоён бўлишини рус тили орқали ўзбек тилидаги немис сўзларининг мослашуви мисолида асослади. У ўзининг “Самаркандский вестник” газетасида чоп этилган мақоласида немис тилидаги ўзлаштирилган сўзларнинг ўзбек тилига кириб келиши хусусида салмоқли асосларни келтирган. Мазкур талабанинг “Ўзбек тилида немис сўзларининг мослашуви” номли мақоласи Германияда чоп этилди.  (Development of science in The XXI century. Dortmund, Germany, 2023 https://zenodo.org/record/7798102#.ZHXUnaGbFdv )

    Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “билим”, “маданият”, “маданий-маърифий”, “экскурсия-маърифий” туризми каби тушунчалар билан ўзаро боғлиқ бўлган таълим туризми учун қулай муҳит яратиш борасида жиддий тажриба тўпланган. Таълим туризми туфайли талабалар янги билимларга эга бўладилар ва мавжудларини мустаҳкамлайдилар, дунёқарашларини ривожлантирадилар, дўстлар орттирадилар ва фаол дам олишади.

    Жорий ўқув йилининг март ойида Германиянинг турли олий ўқув юртларидан келган ўзбек ва немис талабаларининг рус тилида илмий, маърифий ва норасмий маданиятлараро мулоқотига кўмаклашиш мақсадида “тил, маданият ва тарих” халқаро Осиё мактаб-семинари таълим туризми форматида бўлиб ўтди.

    Рус тилидаги дарсларда тил функцияларини кўриб чиқишда “тил, маданият ва тарих” мактаб-семинарининг тингловчиси, Германиянинг Дортмунд шаҳридаги Техника университети иқтисодиёт ва инглиз тили факультети талабаси Анжелина Яшина тилнинг интерлингвистик функцияси намоён бўлишини рус тили орқали ўзбек тилидаги немис сўзларининг мослашуви мисолида асослади. У ўзининг “Самаркандский Вестник” газетасида чоп этилган мақоласида немис тилидаги ўзлаштирилган сўзларнинг ўзбек тилига кириб келиши хусусида салмоқли асосларни келтирган. Мазкур талабанинг “Ўзбек тилида немис сўзларининг мослашуви” номли мақоласи Германияда чоп этилди  (Development of science in The XXI century. Dortmund, Germany, 2023 https://zenodo.org/record/7798102#.ZHXUnaGbFdv )

 

Антонина ЩЕРБАК

филология фанлари доктори,

СамДУ рус тили кафедраси профессори.