Самарқанд давлат университети профессори Ж.Х.Хаджаевга

    Ҳурматли Жўрақул Хаджаевич!

    Сизни бугунги таваллуд кунингиз билан Самарқанд давлат университети жамоаси номидан самимий муборакбод этаман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фаолиятингизга улкан муваффақият ва зафарлар тилайман.

    Сиз бутун умрини илм-фанга бағишлаган зиёли, маърифатпарвар инсон сифатида 60 йилдан буён биология илми ривожига ҳисса қўшиб келмоқдасиз. Сизнинг заҳматли меҳнатларингиз самараси ўлароқ, бугун Самарқанд давлат университети биология факультетидан Ватанимиз тараққиёти ва ривожи йўлида чин юракдан меҳнат қилиб келаётган юзлаб олимлар, минглаб педагоглар, истеъдодли ёшлар етишиб чиққан.

    Сиз фидойи олим, заҳматкаш устоз сифатида мамлакатимиз илмий жамоатчилиги олдида ҳам катта ҳурмат-эътиборга эгасиз. Фаолиятингиз давомида ўндан ортиқ фан номзодлари ва докторларининг илмий раҳбари, 1 монография, 14 ўқув, услубий қўлланмалар,  1 дарслик ва 250 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифисиз. Бутун республикамиз илм аҳллари сизнинг илм-фан олдидаги меҳнатларингизни, узоқ йиллардан буён  университетимиз ривожига қўшиб келаётган ҳиссангизни қадрлайди.

    Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор қутлуғ ёшингиз билан табриклаб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилангизга файзу барака, фаолиятингиз ҳамда ижодий ишларингизга муваффақиятлар тилайман!

    Фарзандларингиз ва набираларингизнинг бахту камолини кўриб юринг!

    Ҳурмат билан,

    Рустам ХОЛМУРОДОВ,
    Самарқанд давлат университети ректори,
    Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
    Олий Мажлис Сенати аъзоси.