"Қисқача мактаб этимологик луғати"
Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, профессор Ибодулло Мирзаев ҳамда доцентлар Мафтуна Убайдуллаева, Маъмура Нарзиеваларнинг "Қисқача мактаб этимологик луғати" нашр этилди.
"Қисқача мактаб этимологик луғати" ўзбек тилшунослигида СамДУ ўзбек тили ва адабиёти кафедраси олимлари томонидан дастлабки тажриба сифатида яратилди. Луғат ҳозирги мактаб дарсликларида кенг қўлланадиган фан, техника, санъат, маданият, дин соҳаларига оид мингга яқин сўз ва сўз бирикмаларини ўз ичига олади. Бу соҳаларга оид терминларнинг изоҳи билан яқиндан танишган ўқувчилар терминлари ўз ўнида қўллай олиш кўникмаларига эга бўладилар. Бу луғатнинг афзаллиги шундаки, ҳар бир фан соҳасида учрайдиган терминларнинг изоҳи ҳамда тарихий келиб чиқиши ҳақида келтирилган маълумотлар ўқувчи онгида узоқ сақланиб қолишини таъминлайди. Луғатда мактабда ўқитиладиган она тили, математика, биология, мусиқа, тарих, ҳуқуқ ва шу каби фанларга доир терминларнинг этимологияси ҳамда изоҳи берилган. Келтирилган изоҳлар мисоллар билан бойитилган. Луғат мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари, олий таълим талабалари, педагог ходимлар ва барча қизиқувчиларга мўлжалланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.