Бугун Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт хавфсизлиги кафедраси доценти Лейла Белялованинг таваллуд топган куни.

    Биология фанлари номзоди, Лейла Белялова  Зарафшон давлат қўриқхонаси катта илмий ходими, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (ИУCН) ишчи гуруҳи аъзоси. 2018-йилда ББС томонидан тузилган “Дунёнинг энг нуфузли 100 аёли” рўйхатига киритилган. Самарқанд шаҳрида туғилган. 66 ёшни қарши олган олима, 46 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши