Дизайн (ландшафт дизайни) йўналиши Самарқанд давлат университетида илк бор ташкил этилган бўлиб, кириш синовлари учун ижодий имтиҳонлар икки босқичда олиб борилди. Биринчи босқичда абитуриентларнинг чизмачилик бўйича, яъни турли хил геометрик шаклларни чизиш малакаси синовдан ўтказилган бўлса, иккинчи босқичда композиция фани бўйича қобилятларини намоён этди.

    Имтиҳон учун абитуриентларга ҳар бир босқичда 3 соатдан вақт ажратилган.

    Имтиҳонга холис кузатувчилар сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ота-оналар иштирок этмоқда. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг масъул вакиллари жараённинг шаффоф ўтишини назорат қилмоқда. Шунингдек, жараёнлар camera.samdu.uz сайти орқали жонли эфирга узатилди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.