Самарқанд давлат университетига Москва давлат университетининг қуруқлик гидрологияси кафедраси мудири, профессор Наталя Фролова раҳбарлигидаги 20 нафар ўқитувчи ва талабалар ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад СамДУ география мактаби фаолияти билан таниши ва тажриба алмашиш.

    Самарқанд давлат университети проректори Акмал Ахатов меҳмонлар билан ўтказган учрашувида томонлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини тизимли йўлга қўйиш, илмий лойиҳа ва халқаро конференциялар ташкил этиш бўйича сўз юритди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.