Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Умида Рашидованинг “Ўзбек тилидаги соматик ибораларнинг семантик-прагматик таҳлили” номли монографияси нашр этилди.

    Ушбу монография ўзбек тилидаги соматик ибораларнинг шаклланиши, уларнинг идрок этиш жараёнидаги ўрнини аниқлаш, бундай ибораларнинг факсафий-гнесеологик асосларининг белгиланиш тарихини кўздан кечириш, бундай бирликларнинг матнда қўлланиш хусусиятларини семантик-прагматик жиҳатдан таҳлил қилишга бағишланган. Шунингдек, ишда ўзбек тилида фаол қўлланувчи инсон тана аъзолари билан боғлиқ соматик фраземаларнинг прагаматик, лингвокултурологик, когнитиологик, парадигматик ва синтагматик хусусиятлари кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземалар мисолида очиб берилиб, муайян илмий хулосаларга келинган.

    Мазкур монография филолог талабалар, магистрантлар ва ўзбек фразеологияси муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.