Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари  Флора Кабулова ҳамда Марҳабо Кулиеваларнинг туғилган куни.
    
    СамДУ ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси доценти Флора Кабулова Самарқанд шаҳрида  туғилган. 68 ёшини нишонлаётган олима, 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
    СамДУ Муҳандислик физикаси институти оптика кафедраси доценти Марҳабо Кулиева Самарқанд шаҳрида туғилган. 60 ёшини нишонлаётган олима, 42 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
 
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши