Самарқанд давлат университети Курчатов институти Миллий тадқиқот маркази билан ҳамкорлик қилади…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/65096e8d07697-65096e8d07698-65096e8d07699-65096e8d0769a.png)
Самарқанд давлат университетига Россиянинг Курчатов институти Миллий тадқиқот маркази директорининг биринчи ўринбосари Юля Дякова бошчилигидаги делегацияси ташриф буюрди.
Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов учрашув ўтказди. Ташрифдан асосий мақсад томонлар ўртасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдир.
Музокараларда биология, кимё, муҳандислик физикаси, ядро физикаси ИТ, математик моделлаштириш, генетика, ботаника соҳаларига оид тадқиқотлар олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Расмий учрашувдан сўнг делегация аъзолари СамДУ Муҳандислик физикаси ва Биокимё институтида бўлиб, янгидан қурилган кампус фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, институтларда мавжуд илмий лабораторияларни кўздан кечириб, яратилган саҳрт-шароитларга юқори баҳо берди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати