“Талабалар орасида ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, коррупция ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида учрашув ўтказилди...
Самарқанд давлат университети филология факультетида ўтказилган мазкур тадбирда СамДУ ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамов, вилоят ИИБ ходимлари иштирок этди. Анжуманда интернет ижтимоий тармоқларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, кибермаконда содир этилиши мумкин бўлган ғайриқонуний ҳаракатларини олдини олиш, коррупцияга қарши кураш мавзуларида фикр юритилди. Шунингдек, "Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши биргаликда курашамиз" мавзусида алоҳида эътибор қаратилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.