Фанимиз фидойилари: Профессор Ақназар Ҳасанов...
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/65a69746d4489-65a69746d448a-65a69746d448b-65a69746d448c.jpg)
Ақназар Ҳасанов - Самарқанд давлат университети дифференциал тенгламалар кафедраси мудири, физика-математика фанлари доктори, профессор. Олимнинг Scopus, Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 45 ва республика илмий журналларда жами 50 га яқин мақолалари эълон қилинган. Шунингдек, 3 монография, 2 дарслик ва 1 ўқув қўлланма муаллифи. Асосий илмий йўналиши “Дифференциал операторлар спектрал назариясининг тескари масалалари ва уларнинг ночизиқли эволюцион тенгламаларга татбиқлари”га қаратилган. Ақназар Ҳасановнинг Scopus базасидаги ҳ-индекси 9. Илмий раҳбарлигида 3 докторлик ва 17 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.