Бугун Самарқанд давлат университети рақамли иқтисодиёт кафедраси доценти Ганиджан Порсаевнинг туғилган куни.

    Ганиджан Порсаев 1954 йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 70 ёшни қарши олган олим 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли  лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси Ганиджан Порсаевни самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.