Самарқанд давлат университети геология ва гидрометеорология кафедраси таянч докторанти Шаҳноза Худоёрова “Дарё оқимининг ўзгаришини географик ахборот тизимлари ёрдамида баҳолаш (Зарафшон дарёси мисолида)” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

    Унинг 10 дан ортиқ мақоласи АҚШ, Россия, Германия, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатларнинг нуфузли журналлари ва конференция тўпламларида эълон қилинган. Инглиз, рус тилларида эркин мулоқот қила олади.

    Докторант тадқиқоти давомида Зарафшон дарёси қирғоқ ўзгаришларини масофавий зондлаш технологияларидан фойдаланган ҳолда таҳлил қилмоқда. Масофавий зондлаш - бу масофадан туриб маълумот олишни ўрганиш ёки йиғишдир. Бундай текширув ерга асосланган қурилмалар ва самолётлар, сунъий йўлдошлар ёки бошқа космик қурилмалардаги сенсорлар ёки камералар билан амалга оширилади. Тадқиқот объекти сифатида Зарафшоннинг юқори ва ўрта қисми оқимлари олинган. Бу Ўзбекистон – Тожикистон чегара ҳудудларига тўғри келади. Тадқиқот натижасида 2000, 2005, 2010, 2015, 2020 йиллардаги маълумотлар MNDWI, WRI сув индекслари ёрдамида қирғоқда бўлган ўзгаришлар сунъий йўлдош тасвирлари орқали ўрганилмоқда. Шунингдек, қайта ишланган материаллар ArcGIS дастури ёрдамида хариталаштирилиб, мазкур дарё ҳавзасининг қирғоқларидаги 2000-2020 йиллар мобайнида кузатилган ўзгаришлар аниқланмоқда…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.