Фанимиз фидойилари: Профессор Леонард Собиров
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/65d2559195168-65d2559195169-65d255919516a-65d255919516b.jpg)
Леонард Собиров – Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроника кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори.
Леонард Собиров 1 монография, 2 дарслик, 8 ўқув қўлланма, 9 услубий қўлланма ва 200 дан ортиқ илмий ишлари муаллифи. Илмий мақолаларининг 78 таси Scopus ва Web of Science базасидаги нуфузли журналларида чоп этилган.
Олим 2 халқаро ва 2 республика илмий журналлари таҳрир ҳайъати аъзоси.
Леонард Собиров илмий раҳбарлигида 1 докторлик, 11 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.
Леонард Собиров 1983 йилда Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти, 2018 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2023 йилда “Меҳнат фахрийси” I даражали кўкрак нишони билан тақдирланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.