Бугун Самарқанд давлат университети тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедраси профессори Садри Садиевнинг туғилган куни.
    Профессор Садри Садиев 1937йил Самарқанд туманида туғилган.  87 ёшни қарши олган олим 62 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
 
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.