Мазкур танлов сизнинг китоб ўқишга бўлган меҳрингизни кўрсатиш, адабиёт бўйича билимингизни синаш ва бошқа жамоалар билан интеллектуал дуэлда рақобатлашиш учун ноёб имкониятдир.

Танловда иштирок этиш учун 6 кишидан иборат жамоа тузиб, танлов ҳайъатига юборилади.

Танловнинг ғолиб 1-, 2-, 3-ўрин жамоалари қуйидаги тартибда:

1-ўрин - ҳар бир жамоа аъзосига базавий стипендия миқдорининг

уч баробари;

2-ўрин - ҳар бир жамоа аъзосига базавий стипендия миқдорининг

икки баробари;

3-ўрин - ҳар бир жамоа аъзосига базавий стипендия миқдорининг

бир баробари миқдорида пул мукофоти диплом ва фахрий ёрлиқлари билан

тақдирланади.

    Танлов 2024 йил 8 апрель куни Самарқанд давлат университети Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти ахборот рерурс марказида, соат 09:00 да бошланади.

    Танлов низоми билан танишинг.

    Қўшимча маълумот учун +99893 333 38 35 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.