Самарқанд давлат университети география ва экология факультетида Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорликда шу мавзуда халқаро конференция ўтказилмоқда…

    Анжуманда географик тадқиқотларнинг замонавий методлари, тажрибалари, долзарб муаммолари ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш мақсад қилинган. Шунингдек, географик тадқиқотларда инновацион ёндашувлар борасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, иқтидорли ёш олимларни истиқболли илмий йўналишларга жалб қилиш кўзда тутилган.

    ЗООМ платформаси орқали ўтказилган тадбирда табиий ва ижтимоий-иқтисодий географиянинг замонавий муаммолари, атроф-муҳитга антропоген таъсирни баҳолаш, аҳоли географияси ва демографяси, географияда фанлараро тадқиқотлар, ҳудудларни барқарор ривожлантириш масалалари, туризм ва меҳмонхона хўжалигини ривожлантириш, географик таълими муаммолари, географик тадқиқотларда геоахборот технологиялардан фойдаланиш каби муаммоларни ечимига бағишланган мавзуларда маърузалар қилинди.

    Халқаро конференция шўбаларга бўлинган ҳолда давом этмоқда.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.