Китобхонлик тадбири бўлиб ўтди…
Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида СамДУ талабалари ўртасида "Комиллик сари" номли интеллектуал ринг ўйини бўлиб ўтди. Мазкур танлов “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилди.
Интеллектуал ринг давомида филология факультетининг саралаш босқичига етиб келган 7 нафар талаба ўз билимини синаб кўрди. Қизғин тарзда кечган беллашув якунига кўра 1-ўринни Машҳура Камолова, 2-ўринни Маржона Кубаева ва 3-ўринни Дилафрўз Рустамова эгаллади.
Бундан ташқари китоб мутолаасига иштиёқманд кўплаб ёшлар тадбирда фаол қатнашиб, шеърлар ижроси учун эсдалик совғаларини қўлга киритди.
Тадбир сўнгида барча иштирокчилар муносиб тақдирланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.