2024 йил 15 майда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб QS Stars рейтингида 5 юлдузни қўлга киритди ва дунёдаги энг юқори баҳоланган университетлар қаторига қўшилди.

    QS Stars  – дунё миқёсида университетлар учун энг таъсирли ва ишончли рейтинглардан бири бўлиб, олий таълим муассасаларида бир қанча йўналишлар бўйича самарадорлик кўрсаткичларини баҳоловчи танлов тизими ҳисобланади.

    QS Stars  рейтинг тизими Қуаcқуарелли Сймондс (QS) халқаро рейтинг агентлиги томонидан 2009 йилда университетларга ўзларининг кучли соҳаларини тарғиб қилиш ва заиф томонларини аниқлаш ва яхшилашга ёрдам бериш мақсадида ишга туширилган.

    QS маълумотларига кўра, иш берувчилар одатда 5 юлдузли университетлар битирувчиларини тўғридан-тўғри ишга олишади. Бундай муассасасаларнинг фаолияти QS Stars  рейтинг тизимида “Аъло” деб баҳоланади.

    QS Stars рейтинг тизими университетлар фаолиятини қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳолайди:

 

Teaching

 

Таълим сифати - Таълим сифатини баҳолаш кўрсаткичи ҳисобланиб, талабалар ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари, олий таълимдан кейинги таълим даражаси ва талабалар ҳамда ўқитувчилар нисбатини баҳолайди.

 

Employability

 

Битирувчиларнинг ишга жойлашиши - Иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўровлар, битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражаси ва университетдаги карьера, қўллаб-қувватлаш маркази фаолиятини баҳолайди.

 

Internationalisation

Халқаролашув - Халқаро талабалар ва ходимларнинг нисбати, алмашинув дастурлари бўйича университетга келган ва университетдан юборилган талабалар сони, талабалар жамоасидаги миллатлар сони, бошқа университетлар билан халқаро ҳамкорликлар сони ва мустаҳкамлигини баҳолайди.

 

Academic

Development

 

Академик ривожланиш - Бу категорияда университетнинг ўз талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун ўқиш ва ўқитишдан ташқари академик ривожланиш имкониятлари баҳоланади. Бунга талабалар учун ассистентлик, синфдан ташқари фаолият турлари мавжудлиги ва ривожланиш дастурларида иштирок этувчи ўқитувчилар сони каби кўрсаткичлар киради.

 

Facilities

 

Қулайликлар - Ушбу категория доирасида талабаларга университетларидан кутишлари мумкин бўлган муҳит ҳақида тушунча берувчи университет инфратузилмаси баҳоланади. Буларга спорт иншоатлари, талабалар турар-жойлари ва кутубхона каби кўрсаткичлар киради.

 

Programme

Strength

 

Танланган таълим йўналиши - Бу категорияда университет томонидан танланган муайян таълим йўналишининг мукаммаллик даражаси кўриб чиқилади. Бунга кўра, танланган йўналиш қай даражада рақобатбардош ва ҳурматга сазоворлиги, етакчи профессор-ўқитувчилари, истиқболли талабалари шунингдек, йўналишнинг таълим ва саноатдаги роли билан баҳоланади.

 

Social

Responsibility

 

Ижтимоий масъулият - Бу кўрсаткич университетнинг ижтимоий манфаатларга ҳисса қўшиш даражасини, ижтимоий тенглик ва жамоатчилик билан кенг кўламли алоқаларни таъминлашдаги ўрнини ўрганиш орқали баҳоланади. Бунга муассасанинг ижтимоий таъсири, тарғибот, хайрия ишларига инвестициялар ва инсон капиталини ривожлантириш каби омиллар киради. Шунингдек, мазкур кўрсаткич доирасида, олий таълим даргоҳининг аҳоли ўртасидаги тенгсизликларни камайтиришга қўшган ҳиссаси ва  аҳоли саломатлиги ва фаровонлигига таъсири ҳам ҳисобга олинади.

 

Inclusiveness

 

Инклюзивлик - Бу категория доирасида ногиронларни қўллаб-қувватлаш хизматлари, талабалар ва ходимлар ўртасидаги гендер тенглиги ва уни таъминлайдиган стратегик асоснинг мавжудлиги кўриб чиқилади.

    Университет мазкур танловнинг таълим, битирувчиларнинг ишга жойлашиши, халқаролашув, академик ривожланиш, қулайликлар, танланган таълим йўналиши (Физика), ижтимоий масъулият категориялари бўйича энг юқори кўрсаткичларга эришиб,  5 юлдузни қўлга киритди.

    Университетнинг QS 5 юлдузли рейтинги 2028 йилнинг февралигача амал қилади.