Бугун Самарқанд давлат университети сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедраси катта ўқитувчиси Худойқул Бўстоновнинг таваллуд топган куни.

    Худойқул Бўстонов 1959 йил Нурота туманида туғилган. 65 ёшни қарши олган олим 44 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Худойқул Бўстоновни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.