Халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Насиров ва СамДУ ICCI Ҳиндшунослик бўлими мудири, профессор Ариндам Баник Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант хоним билан учрашди..
Мулоқотда, академик ҳамкорлик, стипендиялар ва Ҳиндистон ҳукумати томонидан сунъий интеллект, аюрведа, гидрология, ижтимоий фанлар ва бошқа соҳалар бўйича ҳинд мутахассисларини СамДУга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.