Самарқанд давлат университетида навбатдаги конференция ўтказилди…
Самарқанд давлат университети математика факультетида “Замонавий анализ ва математик физика масалалари” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда математик анализ, алгебра ва геометрия, дифференциал тенгламалар ва математик физика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика ҳамда матемaтика оъқитиш методикаси йўналишларида республиканинг етакчи профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлар ва тадқиқотчиларнинг илғор тажрибалари муҳокама қилинди.
Конференциянинг мақсади олий таълим муассасалари ҳамда илмий текшириш институтларида фаолият олиб бораётган олимларнинг ҳамкорлигини янада ривожлантиришдир. Шунингдек, математик анализ ва унинг замонавий математик физиканинг турли йўналишларидаги янги илмий-тадқиқот натижаларини муҳокам қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш режалаштирилган.
Анжуманда математик ва комплекс анализ, дифференциал тенгламалар ва математик физика, алгебра ва геометрия, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, амалий математика, математика оъқитиш методикаси каби шўбаларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.