Самарқанд давлат университетига Италиянинг Болонья университети ректори, профессор Говани Молари бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

    Мулоқотда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофазасига бағишланган фанлараро қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.

    Ҳамкорликда археология, тарих, музейшунослик, мусиқа, санъат соҳаларида маданий ҳафталиклар ўтказилиши режалаштирилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.