Самарқанд давлат университетига Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант ташриф буюрди…
Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
Мулоқотда СамДУ ва Ҳиндистон олий таълим муассаласалари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Фан, таълим, қишлоқ хўжалиги, иқтисод, муҳандислик, биокимё, ядро физикаси, агробиотехнологиялар соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов СамДУ ҳузурида Ҳиндистон университетлари билан илмий марказлар ташкил қилишни, унда камбағаликка қарши курашиш, барқарорликни таъминлаш, гидрология, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга ечим топишилиши лозимлигини билдирди.
Элчи мазкур таклифни қўллаб-қувватлаб ҳамкорликнинг истиқболли бўлишига ишонч билдирди.
Маълумот учун, Самарқанд давлат университетида 8 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. 10 га яқин СамДУ тадқиқотчилари Ҳиндистоннинг нуфузли университетларида стажировка ўтаган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.