Самарқанд давлат университети мутасаддилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари аграр олий таълим муассасалари ректорлари форумида иштирок этди…
Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Хитойнинг Шимоли-Ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университетида ШҲТ давлатлари аграр университетлари ректорларининг 3-форуми бўлиб ўтди.
Нуфузли анжуманда СамДУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов ва Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори Тошпўлот Ражабовлар иштирок этди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ҳаким Хушвақтов “Таълимнинг глобаллашуви - академик фаоллик драйвери: Самарқанд давлат университети тажрибаси” номли маъруза билан сўзга чиқди.
Хитойнинг Шимоли-Ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университетига ташриф давомида Самарқанд давлат университети билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот лойиҳаларини бажариш ҳамда кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ушбу университет биринчи проректори, профессор Луо Жун ва Агрономия факультети декани профессор Ли Хуэжун билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотда СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида буғдой селекцияси ва уруғчилиги йўналишида тадқиқотлар олиб бориш, қўшма дала тажриба станциясини ташкил этиш масалалари келишиб олинди. Ҳамкорлик доирасидаги амалий ишларни бошлаш ва вазифаларни белгилаш нақсадида Шимоли-Ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университетининг бир гуруҳ делегацияси жорий йилнинг октябрь ойида СамДУ га ташриф буюриши белгиланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.