Оила бахтли бўлиши учун муҳаббатнинг ўзи етарли эмас. Доимо ўзаро муносабатларни яхшилаш ва доноликни кўрсата билиш муҳим аҳамият касб этади. Оила рухшунослари 10 йиллар давомида айрим қонуниятларни аниқлаштириш учун бир нечта бахтли оилаларни ўргандилар. Мана уларнинг сири:

    Кўпроқ суҳбатлашинг:

    Бахтли эр-хотинлар бир-бирлари билан ҳар қандай мавзуда суҳбатлашадилар, маслаҳат сўрайдилар ва мамнуният билан янгиликларни ўртоқлашадилар.

    Тез-тез муҳаббат изҳор қилиб туринг:

    Аёллар қулоғи билан яхши кўради деганларига ишонманг, эркакларга ҳам ёқимли сўзлар хуш ёқади. Эрингиз ва фарзандларингизга уларни жуда яхши кўришингизни айтиш учун сабаб қидиришингиз шарт эмас. Шунингдек, нозик туйғулар ҳам жуда  муҳим – тез-тез бағрингизга босинг эркаланг.

    Оптимист бўлинг:

    Ижобий кайфият ва ҳар нарсанинг яхши томонларини кўра билиш оилавий ҳаётда ўзгартириб бўлмайдиган фазилатдир.

    Кўнгилсизликларга дуч келсангиз ҳам, осойишталик ва дадилликни сақланг – сизнинг оилангиз  албатта ҳаммасини  енгиб  ўтади.

    Кўп вақтингизни бирга ўтказинг, вақтичоғлиқ қилинг:

    Турмуш сизни эзишига йўл қўйманг. Биргаликда кино ва ресторанларга боринг, стол ўйинлари ўйнанг.

    Оилавий анъаналарни қўллаб-қувватланг:

    Оилада авлоддан-авлодга ўтадиган анъана ва одатларнинг бўлиши жуда яхши. Булар инсонларни бир-бирларига яқинлаштиради ва жипслаштиради.

    Бир-бирингиз ўрганинг:

    Бир-бирингизга қизиқарли бўлиш учун бир-бирингизга ёрдамлашинг.

    Бир-бирингизни ҳурмат қилинг:

    Бир-бирингизни ўз измингизга бўйсундиришга ҳаракат қилманг – муносабатларингиз орасида ҳаво бўлсин, бўлмаса бир-бирингиздан зерикиб, сиқилиб кетасиз.

    Уйда шинам шароит яратинг:

    Уйда шундай шароит яратингки, келишингиз билан бағри-дилингиз очилсин. Уйдаги ҳар бир буюмдан илиқлик таралиб турсин.

    Миннатдор бўлинг:

    Ўзингизда борини қадрлашга ва бир-бирларингиздан, ҳаттоки майда нарсалар учун ҳам миннатдор бўлишга ўрганинг.

    Оилавий дастурхон атрофида тўпланинг: руҳшуносларнинг фикрича, бир дастурхон атрофида тўпланиб овқатланадиган оилалар мустаҳкам ва бахтли бўлади.

    Уддабуронликни намоён этинг:

    Ўзингизга савол беринг: “Мен ҳақ бўлишни хоҳлайманми ёки бахтли бўлишни хоҳлайманми?” Ҳа, баъзан сиз билан турмуш ўртоғингиз ёки бўй етиб қолган фарзандларингиз орасида келишмовчиликлар келиб чиқади, бироқ орангиздаги севги ва ўзаро ҳурмат сизларни муросага келтиради.

    Уйингиз доим муҳаббат ва самимийликка тўлиб туришини тилаб қоламан!

 

Мухтасам Сулаймонов

Самарқанд давлат университети

психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси.