Саломатлик:

    1.Кўп сув ичинг.

    2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.

    3.Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановул қилинг, заводларда ишлаб чиқарилган таомларни истеъмол қилишдан тийилинг.

    4.Турли хил ўйинлар ўйнанг.

    5.Кўп китоб ўқинг.

    6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.

    7.Бир кунда 7 соат ухланг.

    8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

    Шахсият ҳақида.

    1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.

    2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.

    3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.

    4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.

    5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.

    6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.

    7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.

    8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.

    9.Нафратланиш учун вақт сарфлашга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.

    10.Бахтингизга сиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.

    11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.

    12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.

    13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. 

    Одамлар билан:

    1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.

    2.Ҳар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.

    3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.

    4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.

    5.Одамларга кулиб боқинг.

    6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.

    7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

    Ҳаёт:

    1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.

    2.Вазият хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.

    3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.

    4.Яхшиси ҳали олдинда.

    5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.  

                                                                                                                            

Мухтасам Сулаймонов

Самарқанд давлат университети

Психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси