Кунни қандай қилиб самарали ва фойдали бошлаш мумкин?

<p "=""> Сиз “тонг сеҳрига” ишонасизми? Аслида кўплаб эрталабки одатларнинг фойдаси ҳақида илмий асослар бор. Мана, эътиборга олиш керак бўлган баъзи мисоллар: олимларнинг фикрига кўра, улар даволаш хусусиятига эга, қувват даражасини ва кайфиятни кўтаради.
Бир соат эрта уйғонинг
Олимларнинг фикрича, агар сиз тунда фаол ишловчи одам бўлсангиз, бирданига ўзингизни ўзгартириб эрталабдан фаол ишлашга уринманг, бу одатий ҳаёт тарзингизнинг кескин ўзгариши стрессга сабаб бўлиши мумкин.
Шу маълум бўлдики, эрталаб қайси вақтда уйғонишингиз кун давомида қандай кайфиятда бўлишингизга ва ўзингизни қандай ҳис қилишингизга таъсир қилади. Илмий натижаларга кўра, уйқу вақтининг кўплигидан қатъий назар кечаси фаол инсонлар кундузи фаол инсонлардан кўра кўпроқ депрессияга учраш хавфи мавжуд.
Колорадо ва Гарвард Университети олимлари аниқлашича, ушбу ҳолатни тўғрилаш учун дастлаб уйғониш вақтини бир соат олдинга суриш етарли бўлади. Шундан сўнг, депрессияга учраш эҳтимоли 23% га камаяди. Бироқ, уйқу вақти ҳам ўзгариши керак, яʼни бир соат эрта уйғониш учун бир соат эртароқ ухлаш керак, шунда орадаги дам олиш вақти меʼёрда бўлади.
Сиз уйғониш вақтини (ва шунга кўра, ётишни) қанчалик тез ўзгартирсангиз, ўзингизни шунчалик яхши ҳис қиласиз. Агар сиз жадвалингизни икки соатга ўзгартира олсангиз, депрессияни ривожланиш хавфи 40% паст бўлади. Кичкина нарсадан бошланг, агар аста -секин ўзгартирсангиз эрталаб фаол инсон бўлиш унчалик қийин бўлмаслиги мумкин.
Давоми бор…