Эрталабки нонушта ҳамма учун ҳам куннинг ажралмас қисми ҳисобланмайди. Кимдир бу таомни ўтказиб юборади, лекин илмий далиллар шуни кўрсатадики, бу соғлиқ учун зарарлидир. Огаё университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, нонушта соғлиқ учун, айниқса, муҳим бўлган озуқавий моддаларини ўз ичига олади. Нонуштани ўтказиб юборадиганлар, одатда, кечқурун уларнинг ўрнини тўлдиришмайди, чунки нонуштада калтсий, C витамини, D витамини, озуқавий моддалар толаси бўлади.

    Тадқиқот кун давомида овқатланишлари ҳақида хабар берган 30 мингдан ортиқ одамларнинг маълумотларига асосланган. Иштирокчиларнинг қарийб 15 фоизи нонушта қилишдан бош тортишди. Олимлар турли хил тадқиқот гуруҳларининг ратсионида қандай моддалар бойлигини ва аксинча, нима етишмаслигини тушуниш учун овқатларини озуқавий моддаларга бўлиб чиқишди. Нонушта қилишдан бош тортганларнинг таркибида калтсий, темир, A, B1, B2, B3, C вa D витаминлари миқдори кам эди. Бундан ташқари, одатда нонушта қилмайдиган одамларда нонушта қиладиганларга қараганда тушлик ва кечки овқатда кўпроқ ва калорияли маҳсулот истеъмол қилиши маълум бўлди. Бироқ, бунинг натижасида зарур моддаларнинг етишмаслик даражаси камаймайди.

    Шундай қилиб, танани керакли озуқалар билан таъминлаш учун, нонуштани тонгнинг муҳим қисми сифатида қабул қилиш яхшироқдир.