Дарслик: “Адабий ижод асослари”

Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Ҳотам Умуровнинг “Адабий ижод асослари” номли дарслиги нашр этилди.
Мазкур дарслик бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда адабий ижод асослари сирларининг баъзи асосий қирраларини ўргатади. Унда муаллиф қобилят, истеъдод, талант тушунчаларнинг моҳияти, илҳом, услуб, адабий маҳорат нима эканлиги, илк режа қандай юзага келиши ҳамда шаклланиши каби қатор масалаларни атрофлича ёритган. Дарслик филология мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга, ёш қаламкашларга адабий ижоднинг моҳияти, хусусиятлари ҳақида дастлабки тасаввурни беради.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати