Контракт тўлашнинг охирги муддати эълон қилинди

2022-2023 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва абитуриентлар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 ноябрь санаси этиб белгиланди.
Ушбу муддат:
- тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
- табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати