- “Йил талабаси” шунчаки оддий танлов эмас, балки талабаларнинг қобилятларини намоён қиладиган, илм-маърифатга йўналтирадиган, истеъдодларни рағбатлантирадиган кучдир, - дейди СамДУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова. -  Етти номинация бўйича мутлақ ғолиб бўлган талабалар Республика босқичида ҳам юқори ўринларни қўлга киритишига ишончим комил. СамДУ сиз каби талабалар билан фахрланади. Қолган талабалар ҳам сизнинг ортингиздан эргашади. Барчангизнинг илмий ишларингиз ва ижодларингиз бардавом бўлсин. Ҳаммангизга омад тилайман...


    Танловда турли хил номинациялар бўйича ғолиб бўлган қуйидаги талабалар пул мукофотлари билан тақдирланди:


    - Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси номинацияси бўйича: тарих факультети талабаси Меҳрож Исаев 1-ўрин, филология факультети талабаси Муяссар Мустафоева 2-ўрин, психология ва ижтимоий ва сиёсий фанлар факультети талабаси Шохиста Турдиалиева 3-ўрин;


    - Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси номинацияси бўйича: математика факультети талабаси Маҳбуба Салимова 1-ўрин, математика факультети талабаси Тоштемир Абдурахмонов 2-ўрин, СамДУ Муҳандсилик физикаси институти талабаси Хайрулло Нарзуллаев 3-ўрин;


    - Йилнинг энг фаол спортчи талабаси номинацияси бўйича: математика факультети талабаси Файзулло Мардиев 1-ўрин, тарих факультети талабаси Урганчбек Эгамнзаров 2-ўрин, мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабаси Шахриёр Жўраев ҳамда спорт фаолияти ва санъат факультети талабаси Асрор Ҳамидовлар 3-ўрин;


    - Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси номинацияси бўйича: спорт фаолияти ва санъат факультети талабаси Баҳодир Ҳамроқулов 1-ўрин, мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабаси Моҳигул Эркинова 2-ўрин, СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти талабаси Анвар Эргашев 3-ўрин;


    - Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси номинацияси бўйича: филология факультети талабаси Шаҳризод Шодиев 1-ўрин, мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабаси Моҳинур Исомиддинова 2-ўрин, кимё факультети талабаси Гулбека Маматова 3-ўрин;


    - Йилнинг энг фаол тадбиркор талабаси (хотин-қизлар учун) номинацияси бўйича: интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети талабаси Нилуфар Омонова 1-ўрин; психология ва ижтимоий сиёсий фанлар факультети талабаси Хуршида Раҳмонова 2-ўрин, инсон ресурсларини бошқариш факультети талабаси Нуржаҳон Холмирзаева 3-ўрин;


    - Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси: юридик факультети талабаси Саидмуҳаммад Ибодуллаев 1-ўрин, психология ва ижтимоий сиёсий фанлар факультети талабаси Азиза Қурбонова ва биология факультети талабаси Дилноза Муҳаммадиевалар 2-ўрин; филология факультети талабаси Зебинисо Мансурова ва мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабаси Меҳрангиз Абруевалар 3-ўринни қўлга киритди.


         Самарқанд давлат университети
         Ахборот хизмати,
         Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.