Самарқанд давлат университети ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

    Шунингдек, марказ томонидан чоп этилган Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 30 жузи, Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг “Муснади Кеший” асарлари ҳамда “Буюк алломаларимиз” ҳақидаги халқчил рисола ва “10 та ҳақиқат” асарлари тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университети кимё факультети профессор ўқитувчилари, талабалар ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутассадилари иштирок этди.

    Унда мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари учун яратиб берилган кенг имкониятлар, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда диний-маърифий соҳага қаратилаётган эътибор хусусида сўз бориб, турли таҳдидлардан сақланишнинг ягона йўли маърифат экани алоҳида таъкидланди.

    Маърузачилар томонидан илм ва маърифат ҳақидаги ҳадислардан намуналар келтирилди ҳамда буюк мутафаккирларимиз бой илмий-маънавий меросини асл ҳолатида ўрганишнинг бугунги кундаги юксак аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

    Шунингдек, иштирокчиларга бугунги глобаллашув жараёнида ёшларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга бўлган доимий эҳтиёж нуқтаи-назаридан келиб чиқиб, илм ва маърифатнинг юксак аҳамияти борасида ҳаётий мисоллар асосида тушунчалар берилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.