Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультетида “Германия университетлари ҳафталиги” доирасида семинар дарси ўтказилди…
Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультетига Шарқ Европа таълим институти декани, профессор Тҳеочарис Григориадис ва иқтисодиёт соҳадаги дастурлар бўйича масъул ходими Пиотер Ларис ташриф буюрди. Меҳмонларни Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров кутиб олди.
Ташрифдан асосий мақсад “Германия университетлар хафталиги” доирасидаги семинар ўтказиш, халқаро ҳамкорлик алоқалари бўйича келишувларга эришишдир.
Тадбирда хорижлик мутахассислар DAAD жамғармасининг дастурлари, унинг танловларида иштирок этиш, афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, келажакда Самарқанд давлат университетида Германия маданият марказини очиш ташаббуси билан чиқди.
Бундан ташқари, илмий-тадқиқот ишларида профессор-ўқитувчи ва кадрлар алмашинуви дастурларни йўлга қўйиш, ёзги мактабларни очиш бўйича келишиб олинди.
Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.