Самарқанд давлат университети тарих факультетида “Германия университетлари ҳафталиги” доирасида семинар дарси ўтказилди…
Самарқанд давлат университети тарих факультетида “Немис университетлари ҳафталиги” доирасида “Ўзбекистон тарихи немис тарихчилари нигоҳида” мавзуси бўйича маҳорат дарслари ташкил қилинди.
Унда Германиядан ташриф буюрган Берлин университети universiteti (Freie Universität Berlin) Шарқий Европа офиси директори Тобиас Стюдеманн ва профессор Роберт Киндлер маърузалари билан иштирок этдилар.
Хорижлик мутахассислар Берлин университетининг ўқиш тизими, яратилган шароитлар бўйича батафсил маълумот берди.
Шунингдек, тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Меҳмонлар тарих факультети декани, профессор Дилфуза Жўрақулова билан суҳбатлашиб, ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.