“Президентим мурожаатномасидан сўнг Ватаним олдидаги вазифаларим” шиори остида тадбир ташкил этилди…

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти жамоаси томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди. Мурожаатномада Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида 2023 йилда қўйилган мақсад ва вазифалар институт талаба ёшлари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида кенг муҳокама қилинди. Айниқса, 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” деб ном берилиши, унинг замиридаги асосий мақсад ва режалар талабаларга яқиндан таништирилди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчи ва талабалар Мурожаатномадан сўнг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари билан ўртоқлашишди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.