Самарқанд давлат университетида Улуғбек жамғармаси томонидан эълон қилинган “Мирзо Улуғбек ворислари” танловигага талабаларни кенг жалб қилиш бўйича семинар ташкил этилди...
Унда факультетлар декан ўринбосарлари ва тьюторлари иштирок этди. Семинарда Истеьдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси вакили танловнинг ўтказилиш мақсад ва йўналишлари, шунингдек, университет талабаларини кенг жалб қилиш бўйича тавсиялар ҳақида батафсил маълумот берди.
-“Мирзо Улуғбек ворислари” танлови ҳар йили бир марта ўтказилади, - дейди “Улуғбек” жамғармаси вакили Жалол Эргашев, - Мазкур танловда инновацион ва илмий ишларда ўзига хос истеьдодга эга ёшлар иштирок этмоқда. Асосий мақсад истеъдодли ёшларнинг ихтиро ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини муносиб тарғиб қилиш ва баҳолаш ҳисобланади. Ёшларнинг мазкур танловда фаол иштирок этишини таъминлаш, уларнинг инновацион лойиҳаларга қизиқишларини ошириш барчамизнинг муҳим вазифамиздир. Бу борада биринчи навбатда таълим тизими ходимлари фаол тарғиботчи бўлса мақсадга мувофиқ бўлади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.