“Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир”...
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/63c16219de0ab-63c16219de0ac-63c16219de0ad-63c16219de0ae.jpg)
Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан “Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази ҳарбий хизматчилари, Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Тадбир давомида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шунингдек, ҳарбийлар томонидан тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.